Tibbiyot va sog'lik

Og‘riq sindromi va uni qanday bartaraf etish yo'llari

Назад к статьям
Og‘riq sindromi va uni qanday bartaraf etish yo'llari

Деярли ҳар бир одам оғриққа дучор бўлади, яққол кўринишга эга бўлган узоқ оғриқ эса ҳаёт сифатини ниҳоятда пасайтириб юбориши мумкин. Оғриқли синдромга кўпинча асаб бузилишлар, уйқунинг, иштаҳанинг бузилиши, бошқа муаммолар киритилади.  Шунинг учун, оғриқни бартараф этиш усуллари ҳар доим долзарб ва ҳозирги вақтда аксарият ҳолларда бунинг учун муайян препаратлар қўлланилади. Мақолада оғриқ турлари, унинг сабаблари ва нима учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар оғриқли синдромни бартараф қилишда сезиларли даражада самарали ҳисобланиши ҳақида ҳикоя қиламиз. 

 

Оғриқ ўзи нима, нима учун юзага келади?
 

Оғриқ - бу организмнинг муҳим мажмуавий реакцияси, у биологик, руҳий, психологик ва ижтимоий таркиб этувчилардан шаклланади. Оғриқ организмгаташқи ва ички потенциал хавфли таъсирларга тезкор жавоб бериш имкониниберади.
 

Оғриқнинг ривожланиш механизми қўзғатувчи ноцицепторларга таъсиркўрсатиш билан боғлиқ - бу асаб толаларининг махсус тури бўлиб, у айнаноғриқли ҳиссиётларнинг юзага келиши учун жавоб беради. Ноцицепторлар 20 м/сониягача тезликда асаб импульсларини узатувчи "тезкор" ва 2 м/сониягачасигнални узатиш тезлигига эга бўлган "секин" бўлади.
 

Оғриққа ҳамма дуч келган, аъзоларнинг тўқималари шикастланишида юзагакелувчи қўзғатувчи импульсларга реакцияси мавжуд бўлмаган, асабтизимининг ноёб нуқсонлари бўлган одамлар бундан мустаснодирлар. Оғриқни ҳис қилмаслик - хавфли, чунки бу ҳолат соғлиқ билан юзага келган муаммолар ҳақидаги сигналларни ўтказиб юбориш мумкин. 
 

Патологик оғриқ ҳолати "оғриқли синдром" деб номланади - бу ноқулайлик келтирувчи ва ҳаёт сифатини пасайтирувчи давомли оғриқ ҳисси саналади. Синдромни нуқсонларнинг катта миқдори кузатиб боради, масалан, фақат бош оғриғи учун сабаблар сифатида 150 дан зиёд ташҳислар кўрсатибўтилган.
 

Одамлар шифокорларга оғриқ тез-тез, узоқ вақт давомида безовта қилишида ва аввалги турмуш тарзини олиб боришга имкон бермаган вақтдагина мурожаат қиладилар. Бу қуйидагилар бўлиши мумкин: 

• мигрень, бош оғриғининг бошқа турлари;

• тиш оғриғи;

• шамоллаш ва грипп;

• ревматик артрит ва артритнинг бошқа турлари;

• МИЙ касалликлари;

• кичик тос аъзоларининг касалликлари;

• ҳомиладорлик;

• невралгиялар, невритлар, орқадаги ва мушаклардаги оғриқ.

Кўпинча оғриқнинг жадаллиги патологик ўзгаришларнинг ҳақиқий оғирлигига мос келмайди. Бунга бир қатор омиллар: ёш, жинс, этник вабошқа хусусиятлар таъсир қилиши мумкин бўлган паст ёки юқори оғриқ чегараси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Оғриқнинг қандай турлари мавжуд
 

Биринчи навбатда, оғриқ тўртта турга бўлинади:

1. Қисқа муддатли, ёки транзитор оғриқ. Бу қисқа муддатга пайдо бўлувчи ва мустақил ўтиб кетувчи оғриқнинг тўсатдан пайдо бўлувчи хуружи. Бундай оғриқ, одатда, даволашни талаб қилмайди.  

2. Ўткир оғриқ. Кўпинча тўқималар шикастланишида юзага келади. Оғриқнинг ушбу тури - ортиқча механик (босим, сиқиш, зарба), термик (жуда юқори ёки паст ҳарорат) ёки кимёвий таъсирга жавоб каби - меъёрий ҳисобланади. Оғриқнинг ушбу турида сабабнианиқлашниҳоятда осондир. Даволаш шикастланиш оқибатларини бартараф этишга қаратилган, бундан сўнг оғриқ ҳам ўтиб кетади. 

Ўткир оғриқ ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:

• юзаки - тери, шиллиқ қават шикастланишида юзага келади. Одатда, бундай оғриқ жадаллиги билан фарқланиб туради, у санчувчи,ачишувчи, пульсацияланувчи сифатида тавсифланади.

• чуқур - суяк-мушак аппаратини шикастланиши билан кузатиб борилади, оғриқ одатда зирқировчи, аниқ жойини аниқлаш мураккаб;

• висцерал - ички аъзоларда патологик жараёнлар билан боғлиқ. Ушбу оғриқ кўпинча ноаниқ тусда, безилловчи, унга бошқа белгилар - кўнгил айниши, қусиш, артериал қон босимнингпасайиши, ҳаддан зиёд терлаш ва ҳоказолар ҳам қўшилиши мумкин.

• аксланувчи - ўзи билан у ёки бу аъзолар билан боғлиқ бўлгантерининг муайян ҳудудларида оғриқ ҳисларнинг проекциясинитақдим этади.

3. Ўткир оғриқ. Ушбу оғриқ 2-6 ой давомида намоён бўлади ва кўпчиликҳолатларда психологик компонент билан бирга келади.

4. Сурункали оғриқ. Оғир шикастланишга жавоб каби ёки жараёнга асабтизимининг тузилмалари жалб қилинганида ҳосил бўлади. Бундайоғриқнинг давомийлиги - ярим йилдан зиёд бўлади. Сурункали оғриқ организм ўзининг функцияларини мустақил қайта тиклашга қодир бўлмаган вақтда намоён бўлади. Оғриқнинг сурункали тури - бу невралгия, бош, мушак, тос оғриқлари. Вақт ўтган сари оғриқнинг дастлабки сабабини аниқлаш имконсиз бўлиб боради ва унингяққоллиги шикастловчи омилга янада камроқ боғлиқ бўлиб боради, уйқу, иштаҳа бузилиши, диққатнинг бузилиши, депрессия ва ҳоказолар қўшилади. Ушбу ҳолатда тўғри ташҳисни аниқлаш ва муносибдаволашни танлаш мураккаб бўлади. Оғриқли синдром мустақил касалликка айланади.

Оғриқни ўрганиш бўйича халқаро ассоциация (IASP) яна битта ўзига хос - психоген оғриқни тавсифлайди. Ушбу оғриқ руҳий ёки мушакларнингортиқча зўриқиши, стресслар, психозлар ва бошқа асаб бузилишлар, ҳамда депрессия билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Қандай қилиб оғриқни бартараф этиш мумкин?
 

Оғриқни бартараф этиш учун, дастлаб уни сабабини аниқлаш ва шундан сўнг уни бартараф этиш лозим. Оғриқнинг жадаллигини сусайтириш учун ҳар хил гуруҳдаги оғриқ қолдирувчи препаратлар мавжуддир.

Яллиғланиш билан ифодаланган оғриқда - бу кўпинча суяк-мушак, тиш, жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқдир, энг юқори самарадорликни ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг (НЯҚВ) гуруҳи кўрсатди. Оғриқнинг енгил ва ўртача даражасида улардан мустақил фойдаланилади, оғир ҳолатларда эса гиёҳванд оғриқ қолдирувчи воситалар биланмажмуаланади.
 

NIKA PHARM компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи НЯҚВ гуруҳидаги препарат - "Форсил". Восита таркибида - нимесулид. "Форсил"ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун кўринишида чиқарилади.
 

Нимесулид, бошқа НЯҚВлардан фарқли, селектив циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2)ни сусайтиради, яллиғланиш ўчоғида простагландинлар (Pg) синтезини тормозлаштиради; циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1)га кам яққол сусайтирувчи таъсир кўрсатади. Бунинг ҳисобига препарат соғлом тўқималарда Pg синтезини сусайтириш билан боғлиқ бўлган ножўя самараларни кам даражада келтириб чиқаради. Нимесулид эркин радикаллар ҳосил бўлишини сусайтиради, фагоцитоз ва хемотаксис жараёнларига таъсир этмасдан миелопероксидазанинг бўшатилишини ингибиция қилади, ўсмалар некрози ва яллиғланишнинг бошқа медиаторларининг ҳосил бўлиш омилларини сусайтиради. Яллиғланишга қарши, анальгезацияловчи, иситма туширувчи ва антиагрегант таъсир кўрсатади. 
 

"Форсил" бўғимлардаги оғриқларда таъсирли, чунки синовиал суюқликда тез тақсимланади, унда қонга қараганда узоқ вақт давомида сақланади ва бунингҳисобига бўғимлар яллиғланишида препаратнинг фаоллигини оширади. Шунингдек, препарат мигренда ва номигроноз бош оғриқларида юқори самарадорликка эга. Бундан ташқари, ушбу воситани гинекологлар - оғриқли синдромни даволашда, айниқса бирламчи дисменореяда ва эндометриозда тайинлайди.
 

"Форсил" нинг афзалликлари: 

• ЦОГ-2ни танлаб блокада қилади; 

• гастропатия ривожланишини хавфи паст даражада;

• асосий прояллиғланиш цитокинларнинг (интерлейкин-6, α ўсмаси некрози омили) синтезини блокада қилади;

• хусусан, остеоартрозда тоғай тўқимасининг гликопротеин мажмуасини бузилиши учун жавобгар бўлган металлопротеиназаларнинг фаоллигини сусайтиради.

Форсил порошок

от 12 лет

Светло-желтый зернистый порошок с апельсиновым запахом. При растворении содержимого 1 пакетика в 100 мл теплой воды образуется суспензия белого с желтоватым оттенком цвета, со вкусом апельсина.

comp

нимесулид - 100 мг

Batafsil
Форсил порошок

Boshqa yangilliklar va maqolalar